ЛАҲЗАЛИ ЎЙИН!
А К С И Я !
ҲИМОЯ ҚАТЛАМИНИ ЎЧИРИНГ ВА ОМАДИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ!
"Домашнее застолье" харид қилинг ва упаковкадаги ҳимоя қатламини ўчиринг. Агар ҳимоя қатлами остида ютуқ кодини топсангиз, ДАРХОЛ телефон ҳисобингизга 5000 дан 100 000 сўмгача бўлган пул миқдорини оласиз ёки учта Спарк автомобилидан бирига эга буласиз.

Ҳеч қаерга қўнғироқ қилиш, рўйхатдан ўтиш, смс юбориш керак эмас, оддийгина ўз телефонингизда топилган кодни киритиш ва чақирув тугмасини босиш етарли бўлади. Сиз ДАРҲОЛ телефонингизга пул оласиз ёки автомобил ютиб олиш тўғрисида СМС-хабар оласиз.

Совринли упаковкани албатта сақлаб қолинг! Совринли автомобилларни топшириш муддати ютуқли промо-қадоқни тақдим этиш пайтидан бошлаб 10 иш кунини ташкил қилади.
1. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Акция ташкилотчиси «MILK EURO FOOD» МЧЖ ҚК ҳисобланади (кейинги ўринларда – «Ташкилотчи»).
Юридик манзили:
111713, Тошкент вил., Чирчик ш., Тикланиш кўч., 5а
Тел: +998781505656, е-mail: office@milkeurofood.com

1.2. Акциянинг номи "Бир зумда ўйини" (кейинги ўринларда "Акция")

1.3. Акция рағбатлантирувчи лотерея ҳисобланмайди, унда иштирок этиш билетлар учун тўлов қилиш билан боғлиқ эмас ва хавфларга асосланмаган. Акцияда иштирок этиш мажбурий ҳисобланмайди

1.4. Акцияни ўтказиш муддати: 2020 йил 01 октябрдан 2021 йил 28 февралгача ёки совринли фонд тугагунга қадар. Акция ўтказиш ҳудуди Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди бўйлаб.

1.5. Акция "Домашнее застолье" савдо маркасининг қуйидаги Маҳсулотларига нисбатан ўтказилади:
«Домашнее застолье» қаттиқ маргарини 72% 200 гр промо-қадоқда;
«Домашнее застолье» қаттиқ маргарини 72% 250 гр промо-қадоқда;
«Домашнее застолье» қаттиқ маргарини 72% 500 гр промо-қадоқда;
«Домашнее застолье» қаттиқ маргарини 72% 1000 гр промо-қадоқда.

1.6. Акция иштирокчилари (кейинги ўринларда "Иштирокчилар") бўлиб мазкур қоидаларнинг 1.5-бандида кўрсатилган маҳсулотларни харид қилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган, 18 ёшга тўлган, Акция шартларини бажарган шахслар ҳисобланади, мазкур қоидаларнинг 1.7-бандида кўрсатилган шахслар бундан мустасно

1.7. Ташкилотчининг ходимлари ва Ташкилотчининг манфаатларини ифода этувчи шахслар, ҳамда уларнинг оила аъзолари; ўрнатилган тартибда Ташкилотчи билан афилланган деб тан олинган ва Акцияни ташкиллаштириш ва/ёки ўтказилиши билан боғлиқ шахслар, ҳамда уларнинг оила аъзолари Акцияда иштирок этишга қўйилмайди.

1.8. Акция Иштирокчиларини хабардор қилиш усуллари.
Акция Иштирокчилари Акция қоидалари ва уни ўтказиш муддатлари ҳақида қуйидаги тарзда хабардор қилинади:
- Интернет тармоғида:
Ташкилотчининг сайтида www.milkeurofood.com (кейинги ўринларда "Сайт")
«Домашнее Застолье» савдо маркасининг сайтида https://dom-zastolye.uz
Instagram саҳифасида https://www.instagram.com/domashneezastolye.uz
Facebook саҳифасида https://www.facebook.com/domashneezastolye.uz
- Ишонч телефони орқали: +998(78)150-56-56 (мазкур рақам орқали қўнғироқ учун тўлов тегишли минтақанинг Тошкент ш. ёки Тошкент вилояти рақамларига бўлган шаҳарлараро қўнғироқлар тарифи бўйича ва Тошкент ш. ёки Тошкент вилоятида ички қўнғироқларга ўрнатилган тарифлар бўйича ечиб олинади).

1.9. Акция оммавий оферта шартларида ўтказилади:


2. АКЦИЯНИНГ СОВРИНЛИ ФОНДИ

2.1. Акциянинг совринли фондига қуйидаги Совринлар киритилган:
- мижознинг мобил ҳисобини 5 000 сўмга тўлдириш- 40 000 дона.
- мижознинг мобил ҳисобини 10 000 сўмга тўлдириш- 10 000 дона.
- мижознинг мобил ҳисобини 20 000 сўмга тўлдириш- 5 000 дона.
- мижознинг мобил ҳисобини 50 000 сўмга тўлдириш- 4 000 дона.
- мижознинг мобил ҳисобини 100 000 сўмга тўлдириш- 1 000 дона.
- автомобиль Chevrolet Spark – 3 дона.

Совриннинг модели, дизайни, ранги, нархи, ҳамда бошқа параметрлари ва тавсифлари Акция Ташкилотчиси томонидан белгиланади, Иштирокчиларнинг кутганига мос келмаслиги мумкин ва Акциянинг сайтидаги ва реклама материаллардаги тасвирлардан фарқ қилиши мумкин.

2.2. Совринли фонд Совринларнинг умумий сони билан чекланган.

2.3. Совринлар бошқа совринларга ёки уларнинг пул эквивалентларига алмаштирилмайди.

2.4. Ҳар бир промо-қадоқ ҳам совринли бўлавермайди.

2.5. Ҳар бир ҳимояли скретч-қатламнинг остида ҳам совринли код мавжуд бўлавермайди.

2.6. Совринли кодларнинг сони чекланган.


3. АКЦИЯДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ

3.1. Акция иштирокчиси бўлиб, мазкур қоидаларнинг 2.1. бандида кўрсатилган Совринларни ютиб олиш имкониятига эга бўлиш учун 2020 йил 01 октябрдан 2021 йил 28 февралгача бўлган давр мобайнида "Домашнее застолье" савдо маркасининг мазкур қоидаларнинг 1.5. бандида кўрсатилган Маҳсулотларини харид қилиб, промо-қадоқдаги ҳимоя скретч-қатламини ўчириш керак.

3.2. Акция иштирокчисининг ёнида ҳар қандай турдаги мобил операторининг алоқаси бўлган уяли телефон бўлиши керак.

3.3. Промо-кадоқда ҳимоя қатламининг остида совринли код топилган тақдирда, Иштирокчи мазкур кодни телефоннинг чақирув менюсига киритади ва чақирув тугмасини босади, шундан кейин совринли код юборилган телефон рақамига пул маблағлари туширилади (5 000, 10 000, 20 000, 50 000 ёки 100 000 сўм) ва абонентнинг ҳисоби маълум суммага тўлдирилди деган смс келади.

3.4. МУҲИМ! Пул маблағлари корпоратив рақамларга туширилмайди.

3.5. Автомобиль ютиб олинган тақдирда совринли код юборилган телефонга Иштирокчи автомобиль ютиб олганлиги ҳақида смс келади. Автомобиль ютиб олганлиги ҳақида смс олган Иштирокчи +998(78)150-56-56 ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, ютуқ ҳақида хабар бериши керак. 5 иш куни мобайнида совринли код юборилган телефон орқали Акция Иштирокчиси билан Ташкилотчининг ходимлари боғланади. Иштирокчи совринни олиш учун Ташкилотчига: манзили, паспорт нусхаси, СТИР нусхаси, ҳамда совринли код бўлган "Домашнее застолье" ютуқли промо-қадоғини тақдим этиши керак. Шунда совринли код тўлиқ ўқиб бўладиган даражада бўлиши керак (визуал тарзда тўлиқ ва яққол аниқланиши керак).

Ташкилотчи Акцияда иштирок этувчи Маҳсулот харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат/чекни (кейинги ўринларда "Тасдиқловчи ҳужжат") сўраб олишга ҳақли.

Иштирокчига совринли автомобилни тақдим этиш муддати ютуқли код билан промо-қадоқни ва мазкур бўлимда кўрсатилган бошқа ҳужжатларни тақдим этган пайтдан бошлаб 10 иш кунини ташкил этади.

Ташкилотчининг талаби бўйича ютуқли промо-қадоқни, Тасдиқловчи ҳужжатни ва мазкур Бўлимда кўрсатилган бошқа ҳужжатларни тақдим эта олмаган Иштирокчига Ташкилотчи автомобилни беришдан бош тортишга ҳақли.

SPARK sovrinli avtomobillarida "Uy ziyofati" reklamasi tushirilgan stikerlar mavjud. Avtomobilni olgan aksiya g'olibi, avtomobilni etkazib bergan kundan boshlab 6 kalendar oy ichida avtoulovdan reklama joylashtirilgan stikerlarni olib tashlashga haqli emas. Agar aksiya g'olibi 6 oylik muddati tugashidan oldin avtoulovdan reklama stikerlarini olib tashlasa, g'olib Tashkilotchiga 10.000.000 (o'n million) so'm miqdorida jarima to'lashi kerak.

3.6. Ютуқли промо-қадоқлар Ташкилотчи томонидан текширилади. Промо-қадоқнинг ҳақиқийлиги, ҳимоя скретч-қатламнинг ҳақиқийлиги ёки совринли коднинг ҳақиқийлигига нисбатан қандайдир низо юзага келган тақдирда Ташкилотчининг қарори якуний ҳисобланади.

3.7. Автомобилни топшириш ОАВ, овоз ёзиш, фото- видеотасвирларни жалб қилган ҳолда, оммавий тадбир форматида ташкил этилиши мумкин. Мазкур Акцияда иштирок этиб, Ғолиб бўлган Иштирокчи унинг исми, манзили, фото/видео-тасвирлари овоза қилинишига ва ҳеч қандай компенсациясиз Ташкилотчининг хоҳишига кўра фото/видео-материалларда қўлланилишига розилик беради.

3.8. Совринли кодни фаоллаштирмаган харидор Акцияда иштирок этмайди.

3.9. Битта телефон рақамидан чекланмаган миқдорда промо-кодлар юборилиши мумкин.

3.10. Акциядаги иштирокининг ҳақиқийлигини текшириш ва виждонсиз иштирокчиларни Акцияда иштирок этишдан четлаштириш мақсадида Ташкилотчи битта телефон рақамига 5 тадан ортиқ промо-кодни рўйхатдан ўтказган Иштирокчини сўроқ қилишга ҳақли.

3.11. Агар ташкилотчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Совринлар Акцияни ўтказиш даврида, 2020 йил 01 октябрдан 2021 йил 28 февралга қадар Акция Иштирокчилари томонидан талаб қилиб олинмаса, 2021 йил 28 февралдан кейин охиргилар Совринлар олиш ҳуқуқини йўқотади.


4. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

4.1. Промо-қадоқни, ҳимояли скретч-қатламни, ҳамда ҳимояли скретч-қатламнинг остида жойлашган кодларни қалбакилаштириш Қонунга мувофиқ таъқиб қилинади.

4.2. Акция Ғолибларини аниқлашда Ташкилотчи объективликни, ҳаққонийликни, холисликни ва ҳалолликни таъминлайди.

4.3 Акцияни ҳам бутун Ўзбекистон бўйлаб, ҳам ҳар қандай минтақада ва/ёки аҳоли пунктида тўлиқ ёки қисман бекор қилиш, тўхтатиш, тиклаш ёки узайтириш, ҳамда Акция ўтказилишининг бутун даври мобайнида мазкур Расмий қоидаларни ўзгартириш ва/ёки қўшимча қилиш ҳуқуқини Ташкилотчи ўзида қолдиради. Акция қоидаларини ўзгартириш ва/ёки қўшимча қилиш Ташкилотчининг сайтида нашр қилинган тақдирда амалга оширилиши мумкин. Шундай нашр истеъмолчиларни Акцияни ва мазкур Қоидаларни бекор қилиниши, тўхтатилиши, узайтирилиши, тикланиши ёки ўзгартирилиши ҳақида хабардор қилиш учун етарли деб ҳисобланади.

4.4. Акция Ташкилотчиси Иштирокчидан Акция доирасида Соврин(лар)ни олиш учун мазкур Қоидаларда белгиланган ахборотни (жумладан, шахсий маълумотларни) сўраб олишга ҳақли. Ўз навбатида Иштирокчи Ташкилотчининг сўрови бўйича мазкур Қоидаларда белгиланган ахборотни (жумладан, шахсий маълумотларни) тақдим этиши керак.

4.5. Акцияда иштирок этиб, шу билан ҳар бир Иштирокчи тақдим этган ахборотларини Ташкилотчи томонидан маркетинг ва/ёки бошқа мақсадларда, амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган усулларда, хусусан, унинг исми, фамилияси, суратлари, интервьюси ёки у ҳақидаги бошқа материаллардан реклама/маркетинг мақсадида беғараз фойдаланишига, жумладан соврин олган тақдирида ОАВ, ҳар қандай босма, аудио ва видео материалларда, ОАВ билан интервьюларда нашр қилиш ҳуқуқига (исми ва суратини), ҳамда ҳудуди, вақти ва фойдаланиш усули бўйича ҳеч қандай чекловларсиз ахборотни, хабарларни (жумладан, реклама табиатидаги) ва бошқаларни юборишига ўз розилигини тасдиқлайди, ва бундай фойдаланиш Ташкилотчи томонидан ҳеч қандай тарзда қопланиб берилмайди.

4.6. Ташкилотчи ахборотни йиғишда ва кейинчалик ундан фойдаланишда шахсий ахборотнинг дахлсизлиги, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигининг барча қоидаларига риоя қилишини кафолатлайди. Бошқа шахсларга ахборот тақдим этилишини фақатгина Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган асосларда ва тартибда амалга ошириш мумкин.

4.7. Соврин(лар)ни фақат Иштирокчи бўлган шахслар олиши мумкин. Соврин келишув ёки тўлов воситаси бўлган ҳар қандай операциялар, битимларга йўл қўйилмайди.

4.8. Тақдим этилган совринлар Акция Иштирокчилари томонидан кейинчалик қандай ишлатилиши ва/ёки ҳар қандай сабабларга кўра тақдим этилган совриндан фойдаланиши учун Ташкилотчи жавобгар бўлмайди. Совринларнинг сифати ва уларнинг кафолат хизмати (агар бу назарда тутилган бўлса) учун жавобгарлик уларни ишлаб чиқарувчисининг зиммасига юклатилади. Акция доирасида ва мазкур қоидаларда белгиланган шартларда олинган совринлар бўйича кафолат мажбуриятларини Ташкилотчи ўз зиммасига олмайди.

4.9. Интернет-провайдерлари, алоқа операторлари ишининг, почта, курьерлик ёки бошқа хизматларнинг ҳар қандай хатолари натижасида USSD-кодлар, СМС-хабарлар, почта ёки электрон жўнатмалар келиб тушмаганлиги ёки кечикиб келиб тушганлиги, йўқотилганлиги ёки шикастланганлиги учун Ташкилотчи жавобгар бўлмайди.

4.10. Табиий офатлар, ёнғин, сув тошқини, ҳар қандай турдаги ҳарбий ҳаракатлар, блокадалар, Акция ўтказиладиган ҳудудда қонунчиликдаги аҳамиятли ўзгаришлар, Ташкилотчи томонидан назорат қилинмайдиган бошқа ҳолатлар каби форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда Ташкилотчи ҳеч қандай жавобгарликни зиммасига олмайди.

4.11. Мазкур Қоидаларда назарда тутилмаган ўзаро муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тартибга солинади.

4.12. Акцияда иштирок этиб, барча Иштирокчилар ҳеч қандай чекловларсиз ёки истисноларсиз мазкур Қоидаларнинг шартлари ва қоидаларига сўзсиз рози эканлигини автоматик тарзда тасдиқлайди.
ПРОМО-АКЦИЯНИНГ РАСМИЙ ҚОИДАЛАРИ
Agar sizda mahsulot sifati yoki kompaniya vakillarining ishlashi xususida e'tirozlar bo'lsa, bizga yozing yoki ishonch telefoniga qo'ng'iroq qiling
Qayta aloqa shakli